Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Микола Дорошенко дипломатик миссиясини якунламоқда
2020 йилдан бери Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаб келган Микола Дорошенко дипломатик миссиясини якунламоқда. «Чуқур мотивация ва бор кучим билан Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшдим», – деб ёзди у.

Фото: Facebook / Mykola Doroshenko
Украинанинг фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенко Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда у Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
«Украина президенти Володимир Зеленский дипломатик корпус ротацияси доирасида менинг Ўзбекистондаги миссиямни якунлаш тўғрисида фармон қабул қилди. Бу мамлакатим раҳбариятига, халқимга бўлган ишончнинг энг юқори даражаси ва мен буни оқлаш учун қўлимдан келганини қилдим», – деб ёзди у.
У Ўзбекистондаги фаолияти давомида мамлакат учун оғир дамларда унинг манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш шарафига муяссар бўлганини қайд этган.
«Ишимга баҳо бериш ҳуқуқини бошқаларга қолдираман, ўз номимдан фақат шуни айтаманки, қилган ишим учун уялмайман… Менинг вазифам ҳақиқатни айтиш, ҳақиқатни ўзбек жамиятига етказиш, уларга бугунги кунда Украина қандай яшаётганини тушунтириш эди. Умид қиламанки, меҳнатим туфайли ўзбек муҳитида ҳақиқат уруғлари кўпроқ униб чиқади. Чуқур мотивация ва бор кучим билан Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшдим», – деди у.
У ўзбекистонликларга ҳамкорлик ва Украинани қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирган.
Микола Дорошенко 2020 йил апрелида Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланганди.
21 июл куни Украина президенти Володимир Зеленский мамлакатнинг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардаги 16 нафар элчисини тайинлади. Ўзбекистондаги янги элчини тайинлаш тўғрисидаги фармон давлат раҳбари сайтида ҳозирча эълон қилинмаган.
Мавзуга оид

00:39
Зеленский Россия билан янги музокаралар санасини айтди

21:31 / 21.07.2025
Россия Киевга, Украина Москвага ҳужум қилиши фонида томонлар музокараларга тайёрланмоқда

15:03 / 21.07.2025
Украина «Газпром»дан 6,9 млрд доллар ундиришга тайёрланмоқда

13:05 / 21.07.2025