Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Охирги 1 ой ичида Ўзбекистондаги савдо дўконларида iPhone 16 Pro смартфонининг нархи хотира ҳажмига қараб 100 доллардан 150 долларгача, Pro Max версияси нархи эса 120 доллардан 190 долларгача ошди. Бунга қайси омиллар таъсир қиляпти?

Фото: Dhiraj Singh/Bloomberg
Ўзбекистон бозорида Apple брендига тегишли смартфонларнинг нархи сезиларли даражада қимматлашди.
Хусусан, Kun.uz ўрганган “Малика” савдо марказидаги дўконлардан бирида ҳам анъанавий SIM-карта, ҳам e-sim'да ишлайдиган телефон нархлари охирги ойларда қуйидагича ўзгарган (таққослашда смартфоннинг “natural titanium” ранги олинди):
2025 йил 20 июн ҳолатига:
- iPhone 16: 128 GB – 769 доллар, 256 GB – 919 доллар
- iPhone 16 Pro: 128 GB – 1009 доллар, 256 GB – 1139 доллар, 512 GB – 1399 доллар, 1 TB – 1549 доллар
- iPhone 16 Pro Max: 256 GB – 1239 доллар, 512 GB – 1439 доллар, 1 TB – 1679 доллар
2025 йил 20 июл ҳолатига:
- iPhone 16: 128 GB – 849 доллар, 256 GB – 999 доллар
- iPhone 16 Pro: 128 GB – 1139 доллар, 256 GB – 1279 доллар, 512 GB – 1499 доллар, 1 TB – 1699 доллар
- iPhone 16 Pro Max: 256 GB – 1399 доллар, 512 GB – 1629 доллар, 1 TB – 1799 доллар.
Kun.uz 20 июндан аввалги саналарда амал қилган нархларни ҳам ўрганди ва кўтарилиш айнан июн ойининг иккинчи ярмидан бошланган, деган хулосага келди.
Юқоридаги рақамлардан кўриниб турибдики, охирги 1 ойда:
- iPhone 16 нархи 9,5 фоизга ёки 80 долларга;
- iPhone 16 Pro нархи 10,2 фоизга ёки хотира ҳажмига қараб 100 доллардан 150 долларгача;
- iPhone 16 Pro Max нархи 10,8 фоизга ёки хотира ҳажмига қараб 120 доллардан 190 долларгача ошган.
“Малика” савдо марказида жойлашган бошқа бир савдо дўконининг ижтимоий тармоқларда эълон қилиб борадиган нархлари таққосланганда ҳам, 22 июндан 22 июлгача бўлган даврда:
- iPhone 16 нархи 8 фоизга ёки 70 долларга;
- iPhone 16 Pro нархи 10,8 фоизга ёки хотира ҳажмига қараб 130 доллардан 150 долларгача;
- iPhone 16 Pro Max нархи 10,7 фоизга ёки хотира ҳажмига қараб 120 доллардан 190 долларгача ошган.
1 майдан кучга кирган ўзгариш
Премиум телефонлар нархларининг сезиларли даражада қимматлашиши қонунчиликка киритилган айрим ўзгаришлар ортидан рўй бермоқда. Хусусан, 1 майдан бошлаб жисмоний шахсларнинг хориждан божсиз товар олиб кириш лимитлари самолётда келаётганлар учун 2000 доллардан 1000 долларга, поездда келаётганлар учун эса 1000 доллардан 500 долларга пасайтирилди.
Эндиликда БАА ёки бошқа хорижий давлатдан 1200 долларга харид қилинган iPhone 16 Pro Max учун аэропортдаги божхона постида 60 доллар бож тўлашга тўғри келади. Бунга қўшимча 75 минг сўмлик UzIMEI тўлови ҳам бор.
Агар янги мобил қурилмани олиб киришда божхона декларацияси тўлдирилмаса, бу миқдор каррасига ошиб кетади ва 360 долларни ташкил этади. Чунки кейинчалик қурилмани рўйхатдан ўтказиш учун uzimei.uz сайтида унинг IMEI'сини киритсангиз, тизим телефонни божхона базасидан қидиради. Агар маълумот бўлмаса, мобил қурилма учун божхона қийматининг 30 фоизи миқдорида бож тўлаш керак. Чунки бу телефонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган, шу сабаб чет элдан олиб кирилган ҳисобланади.
Ўзи билан SIM-картали янги қурилма олиб кираётган жисмоний шахс агар декларация тўлдирмаса, IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш учун 30 фоизлик бож тўлаш талаби 2024 йил октябридан кучга кирганди. Бу янгилик муҳокамаларга сабаб бўлганида, Kun.uz ушбу тартиб нархлар ошишига 2 хил йўл билан таъсир қилиши мумкинлигини ёзганди.
Биринчидан, агар фуқароларнинг шахсий маълумотларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилмаса, тадбиркорлар янги қурилмаларни олиб киришда тўлиқ бож ва солиқларни тўлаб, расман IMEI'дан ўтказишга мажбур бўлади. Бу эса янги телефонлар нархига жиддий таъсир қилади. Мисол учун, 1200 долларлик iPhone Pro Max'га 10 фоизлик бож, 12 фоизлик ҚҚС ва 75 минг сўм IMEI тўлови қўшилади. Қурилма тақрибан 1470 долларга айланади. Бунда ҳали тадбиркор ўзига қўшадиган фойда ҳисобга олинмаган.
Иккинчидан, янги телефон сотиб олган истеъмолчилар агар қурилма IMEI рўйхатидан ўтмаган бўлса ва сотувчилар ваъда қилганидек харид амалга оширилганидан кейин 1 ҳафта ёки 1 ой ичида бу жараён амалга ошмаса, у ҳолда IMEI'дан рўйхатдан ўтказиш учун 30 фоизлик божхона тўловини харидорнинг ўзи тўлаши мумкин. Бу – янги iPhone Pro Max мисолида 360 долларни ташкил этади. Қўшимчасига 75 минг сўм IMEI тўлови ҳам бор.
Мавзуга оид

20:29 / 21.07.2025
Марказий банк охирги бир йилда нархлари энг кўп ўзгарган товарларни маълум қилди

09:05 / 20.07.2025
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести

12:29 / 18.07.2025
Пластик карта орқали пора олган божхона инспектори ушланди

20:58 / 15.07.2025