Жамият | 12:23
1480
1 дақиқада ўқилади

Қибрайда яшаш уйи ва қурилиш моллари дўкони ёниб кетди

Қибрай туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Бугун, 23 июл соат 10:50 да Тошкент вилояти ФВБга Қибрай тумани, «Ғ.Ғулом» МФЙ,  Алишер Навоий кўчасида жойлашган яшаш уйи ва қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.

Тан жароҳати олганлар тўғрисида мурожаат келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Мавзуга оид