Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия университетларининг ўзбекистонлик талабалар учун квоталари ошиши мумкин
Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаров Томск вилояти губернаторининг иқтисодиёт, инвестиция сиёсати ва мулкий муносабатлар бўйича ўринбосари Василий Потёмкин билан музокара ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон ҳудудлари ва Томск вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича ўтказилган самарали учрашувлар ва эришилган келишувлар ҳудудлараро шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.
"Ўзбекистон Томск вилоятининг асосий ташқи иқтисодий ҳамкорларидан бири бўлиб, савдо айланмаси бўйича бозор рейтингида 19,3 фоиз улуш билан иккинчи ўринда туради, – деди губернатор ўринбосари Василий Потёмкин. – Шу муносабат билан Ўзбекистон билан иқтисодий соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш Россиянинг ушбу минтақаси раҳбариятининг устувор йўналишларидан биридир".
Ўзбекистон бош консули аввал эришилган келишувларни, хусусан, саноат кооперацияси, нефт-газ ва кимё саноати соҳаларидаги келишувларни амалда татбиқ этишга эътибор қаратди.
Учрашувда "Ўзкимёсаноат" ва "Ўзбекнефтгаз" вакилларининг Томск шаҳрига сафарини ташкил этиш, Сирдарё вилояти ҳокимлиги раҳбарияти ва Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳамда Томск вилоятининг шу каби тузилмалари вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ўтказишга келишиб олинди.
Томск вилояти билан маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, Россия томони жорий йил август ойининг иккинчи ярмида Томск шаҳрида Ўзбекистоннинг маданий ва туристик салоҳияти тақдимотини, шунингдек, Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирларини ўтказиш бўйича Бош консулхона ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлади. Шунингдек, Россия томони Томск университетларининг ўзбекистонлик талабалар учун квоталарини, жумладан, грант асосида ошириш имкониятини кўриб чиқилиши маълум қилди.
Мавзуга оид

22:56
Мигрантларни Россияга киришдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш ва эмлаш таклиф этилди

14:15
Москва суди журналист Юрий Дудни сиртдан ҳибсга олди

11:50
Россия нефт маҳсулотларининг ЕИга импорти бўйича тақиқ ярим йилга қолдирилди

11:10