Ўзбекистон | 13:45
1476
2 дақиқада ўқилади

Ташкилотлар ходимларида мол-мулк ва ер солиғи бўйича 563 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик мавжуд

Ўзбекистонда 214 458 та ташкилотнинг 1 млн нафардан зиёд ходимида 1 222 289 солиқ объекти бўйича 563,7 млрд сўм (ер солиғи — 348,2 млрд сўм, мол-мулк солиғи — 215,5 млрд сўм) тўланмаган солиқ қарздорлиги мавжуд.

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, шундан:

▫️107 млрд сўм – бюджет ташкилотлари ходимлари;
▫️23 млрд сўм – нодавлат-нотижорат ташкилотлари ходимлари;
▫️433,7 млрд сўм – тижорат ташкилотлари ходимлари ҳисобига тўғри келади.

Тижорат ташкилотлари ходимларининг мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қарздорлиги (соҳалар кесимида):

▪️қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасидаги 59,8 мингта ташкилотда ишловчи 131,2 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 107,3 млрд сўм;
▪️саноат соҳасидаги 26,2 мингта ташкилотда ишловчи 189,8 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 97,9 млрд сўм;
▪️савдо соҳасидаги 51,7 мингта ташкилотда ишловчи 91,7 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 66,3 млрд сўм;
▪️қурилиш соҳасидаги 13,2 мингта ташкилотда ишловчи 75,9 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 63,5 млрд сўм;
▪️ташиш ва сақлаш соҳасидаги 6,7 мингта ташкилотда ишловчи 44,2 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 21,1 млрд сўм;
▪️яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасидаги 11,5 мингта ташкилотда ишловчи 21,3 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 16,9 млрд сўм;
▪️соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги 5,4 мингта ташкилотда ишловчи 13,1 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 6,8 млрд сўм;
▪️ахборот ва алоқа соҳасидаги 2,8 мингта ташкилотда ишловчи 12,5 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 5,1 млрд сўм;
▪️бошқа фаолият турлари соҳасидаги 21,1 мингта ташкилотда ишловчи 86,2 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 48,8 млрд сўм.

Фото: Солиқ қўмитаси

Мавзуга оид