Ўзбекистон | 21:48 / 24.07.2025
3787
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқ тоғларидаги ёнғин қарийб 7 соатда ўчирилди

«Хўжакент» маҳалласи тоғли ҳудудида тахминан 2 гектар майдонда қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнди.

Фото: Kun.uz

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани тоғларида юз берган ёнғин қарийб 7 соатда ўчирилди.

ФВВ хабарига кўра, 24 июл куни соат 11:16 да «Хўжакент» маҳалласи тоғли ҳудудида тахминан 2 гектар майдонда қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари қутқарувчилари ҳамда тегишли ташкилотлар ходимлари ҳодиса жойига етиб борган ва соат 17:57 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида етказилган зарар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади.

Аввалроқ, Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудидаги йирик ёнғин 8 соат давомида ўчирилган эди.

Мавзуга оид