Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ТИВ раҳбари: Теҳрон уранни бойитишдан воз кечмайди
АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига зарба берганига қарамай, Теҳрон уранни бойитишдан воз кечмайди, деди ТИВ раҳбари. Эрон делегацияси Истанбулда Буюк Британия, Франция ва Германия вакиллари билан учрашади.

Аббос Арағчи ото: Eraldo Peres / AP / Scanpix
АҚШ Эрон ядро иншоотларига зарба берганига қарамай, Теҳрон уранни бойитишдан воз кечмайди. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Американинг Fox News телекомпаниясига берган интервюсида айтиб ўтди.
Бойитиш тўхтатилди, чунки «зарар жиддий ва оғир», деди у. «Аммо биз бойитишдан воз кечолмаслигимиз аниқ, чунки бу бизнинг олимларимизнинг ютуғидир», деди Арағчи ва бу энди «миллий ғурур масаласи» эканини қўшимча қилди. Келажакдаги ҳар қандай ядровий келишув Эронга буни қилиш ҳуқуқини бериши керак, деди у.
Эрон 25 июл куни Истанбулда Британия, Франция ва Германия вакиллари билан учрашиб, Эрон ядро дастури бўйича музокаралар ўтказади. Учрашув ўтган ой Эрон ва Исроил ўртасида 12 кунлик ҳарбий қарама-қаршилик, АҚШ Теҳроннинг ядровий иншоотларига ҳужум қилганидан кейин биринчиси бўлади.
Музокаралар ҳақидаги маълумот E3 ташқи ишлар вазирлари ва Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас Эрон ташқи ишлар вазири билан биринчи телефон мулоқотидан бир неча кун ўтиб пайдо бўлди.
Мавзуга оид

22:18 / 22.07.2025
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ

07:52 / 22.07.2025
Европа давлатлари Эрон билан музокаралар олиб боришга келишиб олди

08:24 / 18.07.2025
АҚШ ва Европа Эрон ядровий келишуви учун дедлайн белгилайди

22:51 / 17.07.2025