Бизнес | 14:02 / 24.07.2025
3339
3 дақиқада ўқилади

Nescafé’дан илк қаҳва, банкрот бўлган Кia ва YandexMoney очилиши – 24 июл дунё бизнеси тарихида

Фото: Kun.uz

Nescafé’дан биринчи эрийдиган қаҳва

Фото: Reuters

1938 йил, айнан 24 июл куни Nestle ва Бразилия ҳукумати ҳамкорлигида тайёрланган Nescafé қаҳва ишлаб чиқаришни бошлади. Аслида гидроксизланган, тез тайёрланадиган қаҳва концепциясини илк бўлиб Сатори Като (япон олими) таклиф қилган, у Чикагода ишлаган. Аммо айнан 1938 йилда Nestle уни оммавий бозорда таҳлил қилди – бу бугунги кунда глобал миқёсда миллиардлаб доллар даромад келтирмоқда.

Россияда YandexMoney электрон тўлов тизими ишга тушди

Фото: Aviel

2002 йил 24 июлда «Яндекс.Деньги» ишга тушди. Даставвал компания PayCash билан шерикликда ишлаб, кейинчалик Yandex тизимининг тўлиқ эгасига айланди. Yandex бу соҳада илк қонуний электрон тўлов тизимлардан бири бўлган эди. Ҳозирда кунига минглаб янги ҳисоблар очилмоқда ва унда юз минглаб транзакциялар амалга оширилади.

АҚШда пўлат ишчилари 53 кунлик иш ташлашни якунлади

Фото: PBS

1952 йилнинг 24 июл санасида АҚШдаги пўлат синдикати ишчилари 53 кун давом этган иш ташлашга якун ясади. Пўлат нархлари ва иш ҳақлари бўйича келишувга эришилди. Бу пўлат саноатидаги муҳим бурилиш бўлиб, корхоналар ва ишчилар ўртасидаги стратегик мувозанатни тиклади. Ишчилар 1952 йилнинг 9 апрелида, ўша вақтдаги АҚШ президенти Труменнинг барча пўлат фабрикалари миллийлаштирилишини эълон қилган кунда бошланган эди. Пўлат корхоналари охир-оқибат президентни Олий судга беради ва 1952 йилнинг июн ойида президент бу қарорини амалга оширолмаслигини эълон қилади. Иш ташлашни деб пўлат корхоналарининг акциялари 10-15 фоизга тушиб кетади. Иш ташлаш Кореялараро уруш давом этаётган онда бўлгани учун АҚШга катта зарба бериши мумкин эди.

Кiа Моtors банкрот бўлиб сотилди

Фото: Drive

1997 йилги молиявий инқироз фонида Жанубий Кореянинг Kia Motors автомобил компанияси катта молиявий қийинчиликларга дуч келди ва йил охирида ўзини банкрот деб эълон қилди. Чунки компания қарзлари тахминан 6-7 млрд долларгача баҳоланган эди.

1998 йилнинг 24 июл санасида эса Корея Тараққиёт банки ва ҳукумат расмий тендер эълон қилди. Асосий харидорлар орасида Hyundai, Samsung, Daewoo, Ford ва General Motors компаниялари бор эди. Ford Kia’да 1986 йилдан бери улушга эга эди ва етакчи харидорлардан бири эди. Бироқ октябр ойида якунланган тендерда Hyundai 9,1 млрд доллар қарзни бўйнига олиб, Kia ва унинг Asia Motors шуъба корхоналарини сотиб олди.

Шундай қилиб, Kia тикланди. Hyundai бошқаруви остида сифат ва ишонч уйғонди. Чунки Hyundai Kia’нинг фаолиятига тўлиқ аралашмади.

Мавзуга оид