Ўзбекистон | 14:26 / 25.07.2025
3293
1 дақиқада ўқилади

Хитой Ўзбекистон ҳудудида дата марказлар қуриши мумкин

Хитойнинг Shanghai LinkWise Data Intelligence компанияси Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида ҳар бири 300 МВт қувватга эга иккита дата марказни қуришни кўриб чиқмоқда.

Хитойнинг Shanghai LinkWise Data Intelligence Co компанияси Ўзбекистонда иккита дата марказ қуришни кўриб чиқмоқда

Хитой компанияси делегациясини энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қабул қилди. Томонлар Бухоро вилоятида 300 МВт қувватга эга маълумотлар марказини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича меморандум имзолади.

Сурхондарё вилоятида ҳам шундай қувватга эга яна бир дата марказ қурилиши режалаштирилган.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон энергетика соҳасида Хитой компаниялари томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек, уларнинг келгуси истиқболларини муҳокама қилди.

Томонлар имзоланган меморандум доирасида лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур ишларни тезлаштиришга келишиб олди.

Мавзуга оид