Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Украина Путин ва Зеленский учрашуви ҳақида келишиб олди – Туркия ТИВ
Мулоқотга маълум тайёргарлик кўрилаётгани ва масала янада мувозанатли тарзда муҳокама қилинаётгани таъкидланди.

Фото: Murad Sezer / Reuters
Россия ва Украина делегациялари президентлар Владимир Путин ва Володимир Зеленский учрашувини ўтказиш бўйича «принципиал келишувга» эришди. Бу ҳақда 25 июл куни Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан NTV телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
Фидан сўзларига кўра, томонларнинг Туркияда бўлиб ўтган музокараларида келишувга эришилган. У эҳтимолий учрашувнинг аниқ муддатини айтмади.
«Учрашувда етакчилар қандай шартларда учрашиши кераклиги муҳокама қилинди. Етакчилар саммитини Туркияда ўтказиш бўйича принципиал келишувга эришилди. Бу ерда музокара гуруҳлари муҳим рол ўйнайди», деди Туркия ТИВ раҳбари.
У мулоқотга маълум тайёргарликни кўрилаётганини қўшимча қилди ва масала янада мувозанатли тарзда муҳокама қилинаётганини таъкидлади.
«Ишонаманки, шу руҳда давом этсак, вақтинчалик ечим пайдо бўлади. Ҳамма ҳам бу таклифни қабул қилишга тайёр эмас. Биз бунинг учун шароит яратиш устида ишлаяпмиз», деб қўшимча қилди Фидан.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 24 июл куни бундай сценарийни эҳтимолдан йироқ деб атади. Унинг сўзларига кўра, саммит фақат тинчлик музокаралари якунида ўтказилиши мумкин.
Украина президенти Володимир Зеленский 25 июл куни «россияликлар ҳозир учрашув ҳақида гапира бошлаганини ва аллақачон қандайдир учрашув формати томон ҳаракат бўлаётганини» айтди. Бунга жавобан Песков яна бир бор саммитни август ойида ўтказиш истисно қилинганини таъкидлади, чунки унинг сўзларига кўра, «олий даражадаги учрашув келишувга якуний нуқта қўйиши керак».
Мавзуга оид

21:19 / 26.07.2025
Россиянинг ягона авиаташувчиси «Адмирал Кузнецов» консервация қилинади

21:14 / 26.07.2025
Озарбойжон Россиядан AZAL самолёти ҳалокати учун жавобгарликни тан олишни талаб қилди

20:02 / 26.07.2025
АҚШ ва Хитой вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина бўйича жанжаллашди

11:06 / 26.07.2025