Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитой билан савдо битими тузишга жуда яқин - Трамп

Фото: Global Look Press
Доналд Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ Хитой билан маълум бир келишувга эришган ва воқеалар ривожини кутмоқда.
Қўшма Штатлар тез кунларда Хитой билан савдо битими тузиши мумкин, деди АҚШ президенти Доналд Трамп.
“Биласизлар, биз яқиндагина Япония билан келишув имзоладик ва Хитой билан битимга жуда яқин турибмиз. Умуман олганда, Хитой билан маълум бир келишувга эришдик, аммо кейинги воқеалар ривожига қараймиз”, - деди Трамп журналистларга Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан учрашуви чоғида.
Аввалроқ Хитой Доналд Трампнинг Кремл 50 кун ичида Украинадаги урушни тўхтатмаса, Россиянинг савдо ҳамкорлари товарларига бож жорий этиш ҳақидаги таклифига қарши чиққанди.