Ўзбекистон | 16:15 / 28.07.2025
6076
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳарорат ўзгаришсиз қолиши кутилмоқда

Ўзбекистонга бироз нам ва иссиқ ҳаво массаси кириб кела бошлади. Ҳафта давомида аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати +32…+37 даража бўлади.

Фото: Kun.uz

27 июл куни Ўзбекистон ҳудудига бироз нам ва ўтган ҳафтага нисбатан бироз иссиқ бўлган ҳаво массалари кириб келиши бошланди.

Республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳарорат +34...+37 даражагача пасайди, бу июл ойи охири учун бўлган иқлим меъёрига яқин бўлди.

Бироқ намлик ошиши ҳарорат пасайиши таъсирини бироз камайтирди ва айниқса кечаси ҳаво дим бўлиши сезиларли бўлди.

«Ўзгидромет» маълум қилишича, ушбу ҳафта давомида республика ҳудуди бўйича ҳарорат фони деярли ўзгармайди. Кўпчилик вилоятларда ҳарорат асосан +32...+37 даража, республиканинг чўл ҳудудларида ва жанубида баъзи жойларда +38...+40 даражагача бўлиши кутилмоқда.

Ушбу ҳафтада ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғитон Республикасида ва республиканинг тоғли ҳудудларида бугун кундузи баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 1318 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликгача эсади. Ҳаво ҳарорати +21...+24 даража, кундузи +34...+37 даража бўлади.

Мавзуга оид