Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Иқтисодни халқ саломатлигидан устун қўйишмасин” – заҳарланаётган навоийликлар ҳақида суҳбат
19 июл куни эрта тонгдан Навоий шаҳрини қалин тутун қоплаб олди. Шаҳарда яшовчиларга кўра, тутун ўткир ҳидли бўлиб, йўтал қўзғаган эди. 21 июлга ўтар кечаси эса Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида водород пероксиди заҳарли газсимон моддасининг ҳавога сизиб чиқиши кузатилди. Шу йилнинг май ойида Қўқондаги корхонадан суюқ аммиак сизиб чиқиб, атроф-муҳит ва одамлар ҳаётига хавф солганди. Kun.uz охирги техноген ҳодисалар фонида юртдошларимиз билан гаплашди. Ўпкамиз ҳам, сабр косамиз ҳам тўлди, дейди навоийликлар.

19 июл куни эрта тонгдан Навоий шаҳрини қалин тутун қоплаб олди. Шаҳарда яшовчиларга кўра, тутун ўткир ҳидли бўлиб, одамларнинг яшаши ва нафас олиши учун ноқулайликлар туғдирарди. Айниқса, томоқ қичиб, йўтал қўзғаган эди. 21 июлга ўтар кечаси эса Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида водород пероксиди заҳарли газсимон моддасининг ҳавога сизиб чиқиши кузатилди. Air Тashkent датчиклари ҳаво ҳолатини ўта хавфли деб баҳолади. Бу худди сирка моддасини ҳидлагандек гап эди. Шу йилнинг май ойида эса Қўқондаги корхонадан суюқ аммиак сизиб чиқиб, атрофдаги фуқаролар ва ишчилар жойидан фавқулодда кўчирилган. Тез-тез гувоҳ бўлаётганимиз бу каби воқеа-ҳодисаларнинг инсон саломатлигига таъсири ва экологик оқибатлари жиддий хавотирларга сабаб бўлмоқда.
Kun.uz охирги техноген ҳодисалар фонида икки навоийлик, иқлимшунос ҳамда шифокорга қулоқ тутди. Навоийдан уланган вилоят физиатрия ва пулмонология маркази ходимига кўра, шаҳарда ҳавонинг ифлосланиш даражаси ўта юқори ҳамда бу давомли. 19 июлдаги ҳолат бироз бартараф этилган бўлса-да, навоийликлар барибир заҳарланаётганидан хавотирда.
“Ўша куни одатдагидек эрталаб 7-7:30 лар чамаси мен ишга кетаётган пайтимда атрофни қуюқ тутун қамраб олганди. Уйим кўча бошидан 50 метр нарида жойлашган бўлса-да, йўл бошини кўра олмадим. Ҳамма хавотирда ва ҳамма асабий, ишга жамоат транспортида қатнайман ва автобусларда ҳамма шуни муҳокама қиляпти. Биз навоийликларнинг ўпкаси заҳарга тўлди, сабр-косаси ҳам тўлиб бўлди”, дейди Музаффар Тоштемиров.
Навоийдаги заҳарли ҳаводан одамлар қийналаётганини ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларида ёритган блогер Юлдузхон Олимовага кўра, орадан 1 ҳафта ўтдики, ҳеч ким халққа тушунтириш бермаган.
“Орадан мана, шунча кун ўтди, лекин ҳеч ким бизга бирор муносабат билдирмади. Аввалига, биз буни туман деб ўйладик, лекин заҳарли тутун экан. Нафас олиш қийинлашяпти, кўзларимиз ачишяпти, эрталаб дам олиб эмас, балки чарчаб уйғоняпмиз”, - дейди Юлдузхон Олимова.
Даставвал одамлар ҳам бу тутуннинг сабабчиси «Навоийазот» АЖ деб ўйлашган. Суҳбатдошимиз Музаффар Тоштемировга кўра, ҳали-ҳануз халқ учун «Навоийазот» айбдор. Бироқ расмийларнинг айтишича электроаппарат ҳудудидаги баъзи корхоналар биргаликда атмосферани шу қадар ифлослаган. Таҳлил ишлари олиб борилганда атмосфера таркибида аммиак 1,4 баравар, водород сулфиди эса 16,8 баравар меъёрдан юқорилиги аниқланган. Навоий вилояти Экология бошқармаси даставвал бунда «Навоийазот»ни айблаган бўлса-да, корхона вакиллари тутун шаҳарга ғарбий ҳудуддан кириб келганини айтди.
Вазир Азиз Абдуҳакимов ҳам заҳарли тутун «Навоийазот»дан чиқмаганини тасдиқлади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовга кўра Навоий, Тошкент, Қўқонда бўлган техноген ҳодисалар – хавф-хатарлар кўпайиб бораётганини исботлайди. Бироқ ана шундай фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланиш схемасини қонунчиликка мувофиқ олиб бориш керак. Акс ҳолда идоралараро сансалорлик муҳити пайдо бўлади.
Иқлимшуноснинг қўшимча қилишича, Навоийдаги ҳолатга 1 ҳафтадан ошиқ вақт ўтаркан, аҳоли ростдан ҳам норози ва зарарланиш даражаси катта экан, тезкор штаб тузилиши ва ана шу штаб таркибида эса ҳар бир масъул идорадан вакил бўлиб, аҳолига вақти-вақтида маълумотларни улашиб туриши керак эди.
Суҳбатни Kun.uzʼнинг YouTube саҳифасида тўлиқ томоша қилишингиз мумкин бўлади.
Шоҳрух Мажидзода суҳбатлашди.
Мавзуга оид

12:28 / 28.07.2025
Чирчиқ дарёсида қум-шағални ноқонуний қазиб олган мансабдор 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

22:40 / 26.07.2025
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести

11:23 / 25.07.2025
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди

21:40 / 24.07.2025