Ўзбекистон | 19:28 / 28.07.2025
2915
1 дақиқада ўқилади

Истанбулдан учган Uzbekistan Airways самолёти фавқулодда вазият туфайли аэропортга қайтди

Самолёт аэропортга хавфсиз қўнди.

Фото: Anna Zvereva

Туркиянинг Истанбул шаҳридан Тошкентга 28 июл куни учган Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти фавқулодда вазият туфайли аэропортга қайтди.

HY-272 рейсини амалга ошираётган Boeing 767 самолёти ҳавога кўтарилганидан бироз ўтгач, захира аэропорти - Анқара шаҳрига қўнмоқчи бўлган. Ҳаво кемаси экипажи бортда фавқулодда вазият юз берганини англатувчи 7700 кодини қўйган.

Экипаж кутиш зонасида бироз парвоз қилгач, жўнаб кетиш аэропорти – Истанбулга қайтишга қарор қилган. Самолёт Тошкент вақти билан соат 17:50 да аэропортга хавфсиз қўнган.

Бортдаги фавқулодда вазият нима экани маълум эмас.

Мавзуга оид