Жаҳон | 10:01
1908
2 дақиқада ўқилади

Россия Марказий банки кетма-кет иккинчи марта асосий ставкани пасайтирди

Июл ойидаги йиғилишда Россия банки директорлар кенгаши асосий ставкани 20 фоиздан 18 фоизга — 200 базавий пунктга камайтиришга қарор қилди. Ставка иқтисодий ўсишнинг секинлашуви фонида кетма-кет иккинчи марта пасаймоқда.

Фото: Михаил Гребенщиков / РБК

Июл ойидаги йиғилишида Россия Марказий банки директорлар кенгаши асосий ставкани 20 фоиздан 18 фоизга — бирданига 200 базавий пунктга пасайтирди. Бу ҳақда регулятор сайтида чоп этилган пресс-релизда айтилган. Иқтисодий ўсишнинг секинлашиши ва истеъмол талабининг совиши фонида рўй бераётган асосий ставканинг бу пасайиши қаторасига иккинчиси бўлди. Худди шу ҳисоботда Россия Федерацияси Марказий банки ишчи кучи етишмаслиги ортиши, унга бўлган талабнинг пасайиши ва иш ҳақи ўсишининг секинлашишига ишора қилмоқда.

Аввалроқ таҳлилчилар июлдаги йиғилишда курс яна туширилишига шубҳа қилмаганди. Бироқ, экспертларнинг фикрига кўра, бу Россияда инфляция мағлуб этилди дегани эмас: асосий ставка туширилгандан сўнг, нархларнинг ўсиши, аксинча, яна тезлашиши мумкин. Росстат маълумотларига кўра, июн ойида йиллик инфляция 9,4 фоизни ташкил этди — бу май ойига (9,88 фоиз) нисбатан бироз пастроқ. Бу Марказий банк инфляцияни пасайтирмоқчи бўлган мақсадли 4 фоиздан деярли икки ярим баравар кўпдир.

6 июн куни бўлиб ўтган аввалги йиғилишида Россия банки директорлар кенгаши асосий ставкани 100 та базавий пунктга — йиллик 21 фоиздан 20 фоизгача туширишга қарор қилди. Ўшанда Марказий банк «инфляцион босим»нинг камайиши, товар ва хизматларга бўлган ички талабнинг таклифдан ошиб кетишига эътибор қаратган эди.

Иқтисодиётни «қўлда назорат қилиш» ва Россиянинг Украинага бостириб кириши бошида Россия органларининг бизнес соҳасидаги турли чекловлари асосий ставканинг қисқариш даврига олиб келди — ўша пайтдаги унинг минимал йиллик 7,5 фоизи 2022 йил сентябр ойида қайд этилган эди. Аммо 2023 йил июлидан бошлаб Марказий банк ставкани яна оширишга киришди. 2024 йил октябр ойи охирида у максимал 21 фоиз даражасида белгиланди ва 2025 йилнинг апрелигача сақланиб қолди.

Мавзуга оид