Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекинда сув тошқинлари оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Шаҳарда бир ҳафта ичида йиллик ёғингарчилик нормаси ёғиб бўлди.

Фото: The Guardian
Хитой пойтахти Пекин шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида 30 киши ҳалок бўлди. Reuters агентлигига кўра, шундан 28 қурбон Миюн туманида, яна икки нафари Янцинда қайд этилган.
Душанба куни кечқурун Пекиндаги сув тошқинларига қарши кураш бўйича муниципал штаб сув тошқинлари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларга реакция кўрсатишнинг энг юқори даражасини фаоллаштирди.
Ёмғирлар туфайли Пекинда 80 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган. Юзлаб авиарейслар кечиктирилган ёки бекор қилинган, ёғинлар темирйўл фаолиятига ҳам жиддий таъсир кўрсатган. 130 дан ортиқ қишлоқда йўллар шикастланган, электр энергияси таъминоти узилган.
Кучли ёмғирлар 23 июл куни бошланиб, 28 июл куни Пекин ва унга туташ ҳудудларда энг юқори чўққисига етди, Миюн туманида 573,5 миллиметргача ёғингарчилик кузатилди. Маҳаллий ОАВ буни «ўта ҳалокатли» даража деб атади. Пекинда ўртача йиллик ёғин миқдори 600 миллиметр атрофидани ташкил этади. Ёғингарчиликнинг катта қисми Пекиннинг Буюк Хитой девори яқинидаги тоғли шимолий қисмига тўғри келган.
Аввалроқ ХХР раиси Си Жинпинг сув тошқинлари вақтида одамлар ҳаёти ва мол-мулки хавфсизлигини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга чақирганди.
Мавзуга оид

14:00 / 08.07.2025
Техасдаги сув тошқини қурбонлари сони 104 кишига етди

13:50 / 06.07.2025
Техасда кучли сув тошқини оқибатлари — фотосуратлар

17:44 / 05.07.2025
Техасда кутилмаган сув тошқинлари оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлди

13:11 / 05.06.2025