Жаҳон | 13:39 / 29.07.2025
1335
2 дақиқада ўқилади

Ростов вилоятида Украина дронлари ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Украина армияси Ростов вилоятига учувчисиз учоқлар билан зарба берди. Улардан бири машинага бориб урилган – ичидаги ҳайдовчи ҳалок бўлган, деб хабар берди губернатор вазифасини бажарувчи.

Фото: Комсомольская правда

Украина Қуролли кучлари (УҚК) Ростов вилоятига учувчисиз учоқлар билан зарба берди. Бу ҳақда 29 июл, сешанбага ўтар кечаси вилоят раҳбари вазифасини бажарувчи Юрий Слюсар ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, УУАдан бири автомобилга бориб урилган. Ичкаридаги ҳайдовчи ҳалок бўлган, унинг шахси аниқланмоқда. Зарба натижасида темирйўл вокзалида ҳам ёнғин келиб чиққан – дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. «Заводской» микрорайонида дрон қулаши оқибатида қуриган ўтлар ёниб кетган, Салскда эса хусусий уйнинг томи шикастланган, ойналари синган.

Донецк вилоятининг Россия қўшинлари томонидан босиб олинган қисмида 29 июлга ўтар кечаси Украина Қуролли кучларининг ҳужуми натижасида 150 мингга яқин одам электр таъминотисиз қолди, деб хабар бермоқда Россиянинг қатор оммавий ахборот воситалари маҳаллий «Донецкэнерго» компаниясига таяниб.

Донецкда 105 мингга яқин, Макеевкада 35 мингга яқин ва Ясиноватая шаҳрида 15 мингдан ортиқ одам электр энергиясиз қолган.

Мавзуга оид