Жаҳон | 09:59 / 30.07.2025
1564
2 дақиқада ўқилади

«Киберпартизаны»: «Аэрофлот» тизими ҳимояси «заиф» эди

«Киберпартизаны» катта миқёсдаги носозликлар ва «Аэрофлот»нинг ўнлаб рейсларининг бекор қилинишига алоқадорлигини даъво қилди. Гуруҳ вакили DW нашрига ҳакерлик ҳужуми тафсилотларини айтиб берди.

Фото: AP

«Аэрофлот» душанба куни узилишлар туфайли ўнлаб рейсларни бекор қилди, Silent Crow ҳакерлар гуруҳи ва «Киберпартизаны»  Беларус ҳамжамияти унга алоқадорлигини даъво қилди. «Киберпартизаны» вакили Юлиана Шеметовец DW нашрига операция тафсилотларини айтиб берди.

Аноним IT-мутахассислари рус компаниясининг «асосий инфратузилмаси»га, яъни «нафақат оддий ходимларнинг компютерларига, балки авиаташувчининг асосий бошқарув аппаратига ҳам киришга» муваффақ бўлди, дея таъкидлади Шеметовец. Унинг сўзларига кўра, бу «Киберпартизаны»нинг энг йирик операцияси бўлиб, натижалари жамоатчиликка маълум қилинган. Гуруҳ вакили ҳужумнинг муваффақиятини «Аэрофлот» тизими ҳимояси «заиф» бўлиб чиққани билан изоҳлади. Хусусан, авиакомпания бош директори 2022 йилдан бери паролни ўзгартирмагани маълум бўлди.

Гуруҳга кўра, ўз ҳужуми билан парвозлар ва оддий одамлар ҳаётини хавф остига қўйиш ниятида эмас эди. Аммо «Аэрофлот» тизимларини қайта тиклашга «кўп ойлар кетади», мамлакат ичида парвозларни ташкил этишда хато ва носозликларга йўл қўйилади, деди Шеметовец.

Бундан ташқари, «Киберпартизаны» «Аэрофлот»га зарар етказишга интилмаганини таъкидлади. Ҳакерлар гуруҳи Россия расмийлари билан ишлаётган ҳар қандай компанияни «ўзининг қонуний нишони» деб билади. «Анчадан бери реал вақт режимида доимий равишда сканерлаш ва Россия тузилмалари устида иш олиб борилмоқда», — дея қўшимча қилди Шеметовец.

Мавзуга оид