Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда йўловчи поезди юк машинаси билан тўқнашди
Оқибатда тепловоз релсдан чиқиб кетди. Жабрланганлар йўқлиги таъкидланмоқда.

Фото: ИИВ
30 июл куни Қорақалпоғистонда йўловчи поезди юк машинаси билан тўқнашди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар берди.
Қайд қилинишича, 30 июл куни Бадай ва Беруний станциялари ўртасидаги 592-километрда жойлашган қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, «КамАЗ» юк машинаси йўл ҳаракати қоидаларига эътибор бермай, «Андижон - Қўнғирот» йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган йўловчи поезди олдидан ўтишга уринган. Ҳодиса оқибатида юк машинаси ва поезд ўртасида тўқнашув содир бўлган ва тепловоз релсдан чиқиб кетган. Таъкидланишича, тўқнашув оқибатида жабрланганлар йўқ.
Темирйўлчилар ҳодиса жойига етиб бориб, поезд йўловчилари 6 та автобусда Нукус ва Қўнғирот шаҳарларига жўнатилган.
Тезкор гуруҳ суриштирув олиб бормоқда.
Мавзуга оид

14:38
Сурхондарёда Nexia мактаб олдидаги пиёдалар йўлагида 8 ёшли қизалоқни уриб ўлдирди

11:07
Қамчиқда иккита юк машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

10:02 / 26.07.2025
Нурафшон кўчасида бетон устунга бориб урилган "Спарк" ҳайдовчиси вафот этди

11:58 / 24.07.2025