Жаҳон | 11:39 / 30.07.2025
2711
1 дақиқада ўқилади

Россия Украина армиясининг ўқув бўлинмасига зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Россия армиясининг Украина қуруқликдаги қўшинларининг ўқув бўлинмасига берган зарбаси натижасида уч киши ҳалок бўлди, яна 18 киши яраланди, дея хабар бермоқда Украина ҳарбийлари.

Фото: РИА Новости

Россия ҳарбийлари Чернихив вилоятидаги Украина қуруқликдаги қўшинлари ўқув бўлинмаларидан бирининг ҳудудига ракета зарбаси берди. Бу ҳақда 29 июл, сешанба куни кечқурун Украина қуруқликдаги қўшинлари маълум қилди. Зарба натижасида уч нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна 18 нафари яраланди. «Ҳодиса жойида тегишли фавқулодда хизматлар ишламоқда. Ярадорларга зудлик билан барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», — дейилади украиналик ҳарбийлар хабарида.

Худди шу баёнотда айтилишича, агар мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги ҳарбий хизматчиларнинг ўлимига алоқадорлиги аниқланса, айбдорлар жавобгарликка тортилади.

Украина қуруқликдаги қўшинлари 1 июн куни ҳам Россия армияси томонидан ўқув бўлинмаларидан бирига зарба берилгани ҳақида хабар қилганди. Ўшанда ҳужум натижасида 12 киши ҳалок бўлган, 60 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Шу куни Украина қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Михаил Драпатий истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризани тақдим этди.

Мавзуга оид