Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда сифати кафолатланмаган дориларни сотувга қўйган дорихона аниқланди
Миробод туманида 264,2 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини сотувга қўйган дорихона фош этилди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамен
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, T.Ph. МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси фуқарога кирим ҳужжати бўлмаган “Актовегин” номли дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан реализация қилиш мақсадида сақлаб келинган умумий баҳоси 264,2 млн сўмлик 397 турдаги сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

14:00 / 18.06.2025
Айрим дорихоналар 2,6 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди

15:50 / 08.06.2025
Ўзбекистонда дорилар Қозоғистонга қараганда қиммат – фармацевтика бозорига қандай омиллар таъсир қиляпти?

12:16 / 10.03.2025
Тегишли ҳужжатлари бўлмаган ярим млрд сўмлик дорини сотаётган дорихона аниқланди

12:25 / 21.02.2025