Ўзбекистон | 14:38 / 31.07.2025
1446
1 дақиқада ўқилади

Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 

Фото: Kun.uz / Мирзаёр Эркинов

Низом кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичларининг шакли, ўлчамлари ҳамда уларни тайёрлаш ва ўрнатиш тартибини белгилайди.

Кўрсаткичнинг намунавий шакллари қуйидаги тоифаларга ажратилади:

🔹 1-тоифа – полиетилентерефталат, полиетилинтерефталатгликол, полистирол ёки поликарбонат материалдан тайёрланган, ёритиш мосламали кўрсаткич;
🔹 2-тоифа – композит алюминий материалидан тайёрланган, нур қайтарувчи қопламали кўрсаткич;
🔹 3-тоифа – композит алюминий материалидан тайёрланган кўрсаткич.

Бунда, қоида тариқасида, 1-тоифа кўрсаткичлар шаҳар аҳамиятидаги магистраль кўчалар, 2-тоифа кўрсаткичлар туман аҳамиятидаги магистраль кўчалар ва 3-тоифа кўрсаткичлар эса маҳаллий аҳамиятга эга кўчаларда ўрнатилади.

Кўрсаткичда кўчанинг номи қисқартирилишига йўл қўйилмайди. 

Мавзуга оид