Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Европанинг муҳим хомашё алянсига қўшилди
Дунё критик минераллар бўйича янги даврга кириб келди, шубҳасиз, Ўзбекистон ҳам бу жараёнлар марказида бўлишга интилмоқда.

Ўтган йили мамлакатимиз Европа Иттифоқи билан муҳим хомашё соҳасида ҳамкорлик бўйича келишув имзолаган эди. Энди эса яна бир катта қадам ташланди — Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) Европа муҳим хомашё алянси (ERMA)га расман аъзо бўлди. Бу бизнинг глобал бозордаги ўрнимизни янада мустаҳкамлайди.
ERМА нима?
Европа муҳим хомашё алянси (ERМА) Европа саноатининг ресурс сиёсатини белгиловчи энг муҳим платформалардан бири. У Европа саноати учун литий, волфрам, молибден ва нодир ер элементларини хавфсиз ва барқарор манбалардан етказиб беришни таъминлайди. Мазкур алянс Европанинг яшил технологиялар ва келажак энергетикасига ўтиш жараёнида ҳал қилувчи кучга эга.
Мамлакатимиз учун ушбу алянснинг аҳамияти қандай?
Европа Иттифоқи билан институционал мулоқотни янада мустаҳкамлаш – айниқса, хомашёни чуқур қайта ишлаш, сифат стандартларини жорий этиш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш йўналишларида;
Инвестицион жозибадорликни ошириш – халқаро сертификатлаштириш жараёнларини йўлга қўйиш ва Европа миқёсидаги йирик лойиҳаларга фаол жалб этилиш орқали;
Ўзбекистоннинг хомашё дипломатиясини ривожлантириш – мамлакатнинг ишончли ва стратегик ҳамкор сифатида халқаро миқёсда тан олинишига ҳисса қўшиш;
Европанинг технологик ва илмий кластерлари билан ҳамкорликни кенгайтириш – хусусан Германия, Франция, Финландия ва Австрияда жойлашган илғор марказлар билан қўшма ташаббусларни амалга ошириш орқали.
Буларнинг барчаси Ўзбекистоннинг глобал критик минераллар бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаб, мамлакатнинг инновацион саноат салоҳиятини ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишга хизмат қилади.
Шунингдек, ушбу аъзолик ТМКни критик минераллар бозорида бутунлай янги даражага олиб чиқиши кутилмоқда. Хусусан, Европа грантлари ва инвестициялари орқали бу йўналишдаги лойиҳалар учун молиявий механизмлар кенгаяди. Европанинг илғор марказлари билан қўшма тадқиқотлар олиб борилади ва инновациялар татбиқ этилади. ТМК маҳсулотлари халқаро бозорга янада юқори сифат кўрсаткичлари билан чиқади.
ERМА директори Массимо Гаспарон ҳам ҳамкорликдан умидли эканини айтиб, “Биз ERМА мақсадларини амалга ошириш, шунингдек, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида ТМК билан биргаликда ишлашни интиқлик билан кутмоқдамиз”, - деди.
Бир сўз билан айтганда, бу аъзолик Ўзбекистонни оддий хомашё етказиб берувчидан инновацион ҳамкор даражасига кўтаради.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

10:17 / 27.08.2024
Пахта хомашёси ишлаб чиқарувчиларига маблағ бериш шартлари ўзгарди

19:28 / 29.10.2021
«Ўзбекистон темир йўллари» хориждан келтириладиган хомашё импортига 25 фоиз чегирма жорий этади

20:01 / 18.05.2019
Қопларда хомашё ўрнида тайёр маҳсулотлар борлиги фош бўлди

20:40 / 06.11.2018