Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Фаластин маъмуриятига қарши санкциялар киритди
АҚШ Давлат департаменти Фаластин миллий маъмурияти ва Фаластинни озод қилиш ташкилотига терроризмни қўллаб-қувватлагани ва Исроилнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олишни рад этгани учун санкциялар эълон қилди.

Фото: Adem Altan/AFP/Getty Images
АҚШ ҳукумати Фаластин миллий маъмурияти (ФММ) ва Фаластинни озод қилиш ташкилотига (ФОТ) қарши санкциялар киритди. Бу ҳақдаги хабар АҚШ Давлат департаменти сайтида чоп этилди.
Давлат департаменти ФММ ва ФОТни АҚШ билан 1989 ва 2002 йиллардаги келишувларни бажармаганликда айблади, унга кўра Вашингтоннинг улар билан мулоқоти Исроилнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олган тақдирдагина юз бериши мумкин. АҚШ, шунингдек, ФММ ва ФОТни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1967 ва 1973 йиллардаги араб-исроил урушларидан кейин қабул қилинган 242- ва 338-резолюцияларини бузганликда айблади.
Қўшма Штатлар, шунингдек, ФММ ва ФОТ халқаро судларга мурожаат қилиб, «Исроил билан зиддиятларини халқаролаштириш чораларини кўраётганидан» норози. Вашингтон, шунингдек, ушбу ташкилотлар терроризмни, жумладан, зўравонликка ундаш ва уни улуғлаш (айниқса, дарсликларда), шунингдек, «фаластинлик террорчилар ва уларнинг оилаларига терроризмни қўллаб-қувватлаш учун тўловлар ва имтиёзлар беришни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда», деб ҳисоблайди.
Янги санкциялар, Давлат департаментига кўра, ФММ ва ФОТ аъзоларига АҚШга визалар берилмаслигидан иборат.
Ўзини «Фаластин давлати» деб атайдиган ФММ Иордан дарёси Ғарбий соҳилининг фақат бир қисмини назорат қилади. Унинг «пойтахти» Рамаллоҳ шаҳрида жойлашган. ФММ раҳбари Маҳмуд Аббос ФОТни ҳам бошқаради.
Мавзуга оид

23:12 / 01.08.2025
Трамп Медведевнинг сўзларидан кейин иккита ядровий сув ости кемасини юборишни буюрди

20:49 / 01.08.2025
Уиткофф учун уюштирилган «саҳна» — Трамп вакилининг Исроил ёрдам марказларига ташрифи Ғазодаги вазиятни ўзгартира оладими?

15:28 / 01.08.2025
АҚШ 8 августгача Украинада тинчлик ўрнатишга чақирди

14:54 / 01.08.2025