Ўзбекистон | 12:03 / 01.08.2025
1761
1 дақиқада ўқилади

Чирчиқда ёнилғи қуйиш шохобчаси салкам 2 млрд сўм жаримага тортилди

Давлат қиёслов кўригидан ўтмасдан фаолият юритиб келаётган АЁҚШга нисбатан 1,7 млрд сўм миқдорида жарима қўлланди.

Ўзэнергоинспекция Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «И.П.» МЧЖга қарашли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида нефт маҳсулотларини тарқатиш талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида ушбу АЁҚШдаги ёнилғи тарқатиш устунларида навбатдаги давлат қиёслов кўригидан ўтмасдан истеъмолчиларга нефт маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди.

Текширув якунида Ўзбекистон Республикаси 940-сонли қонуни 43-моддасига кўра, ушбу АЁҚШга нисбатан реализация қилинган 413 340 литр Аи-80 маркали автобензин қийматининг 50 фоизи – 1 миллиард 715 миллион сўм миқдорида жарима қўлланди.

Мавзуга оид