Ўзбекистон | 16:28 / 01.08.2025
8813
2 дақиқада ўқилади

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг икки мулозими ишдан олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг бошлиғининг биринчи ўринбосари Иноят Шукуров ва департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Муҳаммаджон Рўзматов ўз хоҳишига билан лавозимидан озод қилинди.

Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг тегишли буйруқлари билан 1 август куни тизимда бир қанча ўзгаришлар амалга оширилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, Адлия катта маслаҳатчиси Иноят Шукуров ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Шунингдек у департамент органларидан ҳам бўшатилган.

Иноят Шукуров (суратда чапдан учинчи)

Адлия катта маслаҳатчиси Муҳаммаджон Рўзматов ҳам ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод қилинди. У ҳам департамент органларидан бўшатилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Шоҳрух Аминов Қорақалпоғистон прокурори лавозимига тайинлангани хабар берилган эди.

Жорий йил 22 июл куни Бош прокуратуранинг Кадрлар бошқармаси бошлиғи, адлия катта маслаҳатчиси Алижон Абдуллаев ҳам ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан лавозимидан озод қилинган эди