Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Қонунчиликка ўзгартириш киритиш орқали 18 ёшга тўлгунига қадар содир этган ўта оғир бўлмаган жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда.

Фото: Олий Мажлис Сенати
Олий Мажлис Сенати мажлисида «Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди.
Қайд қилинишича, 2023 йилда 1911 нафар, 2024 йилда 2214 нафар вояга етмаган шахс жиноий жавобгарликка тортилган ва судланган. Ўтган йилда улар томонидан содир этилган ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар 1238 та, унча оғир бўлмаган жиноятлар сони эса 855 тани ташкил қилган.
Қонун билан Жиноят кодексининг бир қатор моддаларига қўшимча ва ўзгартиш киритилмоқда.
Жумладан, 18 ёшга тўлгунига қадар содир этган ўта оғир бўлмаган жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда.
Шунингдек, қонунда вояга етмаганларга нисбатан озодликни чеклашнинг ҳамда озодликдан маҳрум қилишнинг энг кам муддати 6 ойдан 1 ойгача қисқартирилиши назарда тутилмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, ушбу қонун вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарликни янада либераллаштиришга хизмат қилади ва ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар содир этган жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахсга ҳаётини судланганлик тамғасидан холи тарзда давом эттириши учун шароит яратади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид

11:40 / 23.07.2025
Сенат чиқиндидан қарз сабаб электрга тўлов қилолмаслик механизмини танқид остига олди

17:42 / 08.07.2025
UzIMEI бўйича вазир Шерматовга сенатор сўрови юборилди

12:58 / 26.06.2025
Сенат ядровий зарар учун жавобгарлик тўғрисидаги конвенцияга қўшилишни маъқуллади

11:56 / 12.06.2025