Ўзбекистон | 10:34
548
1 дақиқада ўқилади

Давлат харидлари тизими оператори фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Давлат харидлари электрон тизими операторлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 

Низом давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини ташкил этиш, электрон тизимда маълумотларни алмашиш ҳамда давлат харидлари тўғрисидаги айрим ахборотларни модерациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

Давлат буюртмачиларининг харидларни амалга ошириш ва иштирокчиларнинг харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш жараёнлари уларнинг давлат харидлари электрон тизимида рўйхатга олинган пайтдан эътиборан амалга оширилади.

Давлат харидлари электрон тизимида ахборот тизимлари ўртасида ахборот алмашинуви ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқ сертификатланган воситалардан фойдаланган ҳолда, ҳимояланган алоқа каналлари орқали амалга оширилиши шарт. 

Бунда давлат харидлари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи органлар учун зарур ҳужжат ва маълумотларни махсус ахборот портали орқали оператордан масофавий талаб қилиб олиш механизми йўлга қўйилади.

Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилган иштирокчиларнинг давлат харидларидаги иштироки давлат харидлари электрон тизими томонидан автоматик тарзда чекланади.

Мавзуга оид