Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Даниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Даниянинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Еспер Вар Ташқи ишлар вазирлигида ишонч ёрлиқларини топширди.

Фото: Telegram / bakhtiyor_saidov
Учрашувда Ўзбекистон ва Дания ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш йўналишлари муҳокама қилинди. Томонлар савдо, иқтисодиёт, таълим ва бошқа соҳаларда алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди.
Ташқи ишлар вазирлиги Дания билан очиқ ва амалий мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини қайд этди.
Ўзбекистон ва Дания ўртасидаги дипломатик алоқалар 1992 йил 25 январ куни ўрнатилган.
Шундан буён икки мамлакат ўзаро ҳурмат ва манфаатдорлик асосида сиёсий, иқтисодий ва маданий йўналишларда ҳамкорликни босқичма-босқич ривожлантириб келмоқда. Дания Ўзбекистон мустақиллигини тан олган дастлабки Европа давлатларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид

19:47 / 27.07.2025
Даниялик миллиардерлар Путинга хизмат қилишда айбланди

23:10 / 25.07.2025
Ҳиндистонда мавжуд бўлмаган давлатлар элчиси қўлга олинди

11:21 / 09.07.2025
Дания бош вазири: ЕИ 5 йил ичида қайта қуролланиши керак

07:56 / 09.07.2025