Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик автопойгачи жаҳон рекордини ўрнатишга уриниб, ҳалок бўлди
60 ёшли Крис Рашке соатига 455 км тезликка эришиб, бошқарувни йўқотди ва ҳалокатга учради.

Фото: Facebook
Америкалик автопойгачи Крис Рашке Бонневилл (Юта штати) шўрхокларида тезлик бўйича жаҳон рекордини ўрнатишга уриниб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда тадбирларни ўтказадиган Жанубий Калифорния хронометраж ассоциациясига (SCTA) таяниб People хабар берди.
60 ёшли Рашке пойга бошланганидан тахминан икки ярим миля ўтгач, бошқарувни йўқотди.
«Крисга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди. Афсуски, Крис олган жароҳатлари туфайли вафот этди. Ҳозир ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда», дейилади хабарда.
Рашке 455 км/соат тезликка эришди, деб ёзди The Guardian. Пойгачи қайси тезлик рекордини янгилашга урингани маълум қилинмаган.
Ўнлаб йиллар давомида Бонневил шўрхокларининг текис оқ сирти тезлик бўйича янги жаҳон рекордларини ўрнатишга интилаётган дунё пойгачиларини ўзига жалб қилиб келади.
Солт-Лейк-Ситидан тахминан 160 км ғарбда жойлашган қадимги кўлдан қолган шўрхоклар «Мустақиллик куни» ва «Дунёдаги энг тезкор Indian» каби филмлар учун ҳам саҳна вазифасини ўтаган.
Мавзуга оид

22:46 / 05.08.2025
Россия санкциялардан қутулиш учун Украинада «ҳаво сулҳи» таклифини кўриб чиқмоқда

21:16 / 05.08.2025
Зеленский Трамп билан урушни тўхтатиш бўйича «самарали суҳбат» ўтказди

20:35 / 05.08.2025
АҚШ 5 минг доллардан 15 минг долларгача гаров эвазига виза бериш дастурини ишга туширади

18:49 / 05.08.2025