Жамият | 14:47
1065
1 дақиқада ўқилади

Нукус кўчасида "Спарк" автомобили ёниб кетди

Миробод туманида автомобилда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Фото: ФВБ

Жорий йилнинг 5 август куни соат 12:52 да Тошкент шаҳар Миробод тумани, Нукус кўчасида автомобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 12:59 да етиб бориб, ёнғин соат 13:06 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Мавзуга оид