Иқтисодиёт | 13:56
706
1 дақиқада ўқилади

Фуқаролар давлатга қарийб 63,5 млрд сўмлик электр энергиясини сотди 

Қуёш панеллари ўрнатганларга 63 млрд сўмдан зиёд субсидия берилган.

Фото: ЎзА

2025 йилнинг январ-июн ойларида 28 538 нафар жисмоний шахс электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 63 млрд 498 млн сўм давлат бюджетидан субсидия олди.

Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:

  • Хоразм вилояти — 19,1 млрд сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 9,7 млрд сўм;
  • Тошкент шаҳри - 4,9 млрд сўм.

Субсидияни «Солиқ» мобил иловаси «Кэшбек ва имтиёзлар» хизматининг «Қуёшли хонадон» бўлимидаги «Картага пул ўтказиш» ойнаси орқали банк картасига ўтказиб олиш мумкин.

2023 йил 1 апрелдан «Қуёшли хонадон» дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт·соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.

Мавзуга оид