Жамият | 14:19
1118
1 дақиқада ўқилади

Нукус кўчасида 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ юз берди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида содир этилган ЙТҲ ҳақида маълумот берилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

2025 йилнинг 06 август куни соат 16:40 ларда Миробод тумани, Нукус кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, "Кобалт" русумли транспорт воситаси, "Малибу" русумли транспорт воситаси, "Лабо" русумли транспорт воситаси ва BYD русумли автомашиналар ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид