Ўзбекистон | 12:00
1843
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Ритейл-инқилоб: Ўзбекистон машҳур жаҳон брендларини мамлакатга қандай жалб қилди ва нархларни глобал ритейл даражасигача тушира олди?

Яқин-яқингача Ўзбекистон аҳолиси машҳур брендлардан кийим-кечаклар харид қилиш учун чет элга чиқиши ёки воситачилар хизматидан фойдаланиши керак бўларди. Tashkent City Mall маълумотларига қараганда, бугунги кунда халқаро ритейл кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланди: Zara, Massimo Dutti, Sandro, Maje, Diesel, Boss, Boggi Milano, Messika ва бошқа ўнлаб брендлар Европадаги каби нархларда, мамлакатнинг ўзида тақдим этилган.

Фото: Tashkent City Mall

Бу ўзгаришлар Президентнинг 2023 йил 1 январда кучга кирган ПҚ-393-сонли Қарори туфайли рўй берди. Ҳужжат жаҳон брендлари товарларининг импортига божни аввалги 20–40% дан 5–7,5% га туширди, бу эса қуйидагиларни таъминлади:

• чакана нархлар арзонлашуви;

• ассортимент кенгайиши;

• расмий дўконларда асл маҳсулотлар топиш имконияти;

• қалбаки маҳсулот хатарини бартараф этиш – импортчилар товарлар асллигини тасдиқлашлари шарт.

 2025 йил 1 июль ҳолатига, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги имтиёзли импорт ҳуқуқини қўлга киритган 473 та халқаро брендни рўйхатга олган. Улар сирасида Sandro, Maje, Pinko, Twinset, Peserico, Hugo, Under Armour, Karl Lagerfeld, The North Face ва бошқалар бор.

Имтиёз бозорни қандай ўзгартирди?

ПҚ-393 қарори қудратли ўсиш драйвери бўлди. Чунончи, 2024 йилда Ўзбекистонда биринчи марта Inditex гуруҳи биттада 7 та брендни очди: Zara, Zara Home, Massimo Dutti, Bershka, Oysho, Pull & Bear, Stradivarius. Барча брендлар ўз дўконларини Tashkent City Mallʼда жойлаштирдилар.

Бугунги кунда Tashkent City Mallʼдаги 100 дан зиёд бренд маҳсулотни пасайтирилган ставкаларда импорт қилиб, харидорларга Европа, БАА ва МДҲ билан қиёсласа бўладиган нархларни таклиф этмоқда.

Масалан, Calvin Klein полосининг нархидаги тафовут, қиёслаш мамлакатига қараб, Ўзбекистон фойдасига $5,05 дан $19,30 гачани ташкил қилади. Шу сингари, Boss полоси маҳаллий бозорда БААдагига қараганда $4,58 га ва Қозоғистондагига қараганда $24,85 га арзон, Туркиядаги билан бир нархда сотилади. Европада бу поло $3,99 га арзон, лекин хорижий сайтлардан харид қилишда товар нархига етказиб бериш қиймати ва воситачи комиссияси ҳам қўшилишини инобатга олиш лозим. Бу харажатлар ҳисобга олинса, мамлакат ичидаги шопинг оқилона танловга айланади.

Параллель равишда люкс русумлар билан фаол музокаралар олиб борилмоқда – Ўзбекистон халқаро ритейл харитасида тобора яққолроқ намоён бўлмоқда.

Ривожланиш ва инвестициялар

Имтиёзли режим – бу харидорлар учун манфаатли харидларгина эмас, балки иқтисодиётдаги кенг кўламли ўзгаришлар ҳамдир:

• шопинг-туризм ўсиши – хизматлар соҳасининг кучайиши, меҳмонхона ва транспорт инфратузилмаларининг ривожланиши.

• иш жойлари яратилиши – дистрибуцияда, логистикада, чакана савдода ва маркетингда;

• технологик илгарилаш — етказиб беришни бошқаришга рақамли ечимлар жорий этилиши, ҳисоб-китоб ва логистиканинг автоматлашуви;

• инвестициялар оқими: халқаро компаниялар Ўзбекистонни логистик марказлар, йиғув линиялари ва сервис қувватларини жойлаштириш, шунингдек маҳаллий ишлаб чиқаришларга, айниқса тўқимачилик соҳасида буюртмалар бериш учун минтақавий платформа ўлароқ кўрмоқдалар;

Ўзбекистон жўшқинлик билан глобал ритейлнинг янги оҳанрабо марказига айланмоқда. Мамлакат жаҳон ритейл-майдонига шунчаки чиқмади – у ўзини стратегик ўсиш нуқтаси ўлароқ эълон қилдики, унда халқаро корпорациялар янги бозорлар кашф этадилар, истеъмолчилар эса олдинлари фақат чет элдагина мумкин бўлган – севимли брендларни расман сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар. Бу маҳаллий миқёсдаги муваффақият эмас, балки тизимли илгарилаш бўлиб, Ўзбекистон учун жаҳон мода индустриясининг энг йирик қатнашчилари билан ҳамкорликка йўл очади.

Мавзуга оид