Жаҳон | 09:07
1535
1 дақиқада ўқилади

Хусусий ташкилотларга Ғазога гуманитар ёрдам етказишга рухсат берилди

Исроил яна хусусий ташкилотларга Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини етказишга рухсат берди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги бўлинмаси. У ерда қўшимча қилинишича, юк секторга олиб кирилишидан олдин «қаттиқ назорат» остида бўлади.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Исроил яна бир бор хусусий ташкилотларга Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини етказишга рухсат берди. Бу ҳақда COGAT (Исроил Мудофаа вазирлигининг Фаластин ҳудудларидаги ишлар учун масъул бўлинмаси – ҳудудлардаги ҳукумат фаолияти координатори) хабар берди.

«Хусусий сектор томонидан товарларни босқичма-босқич ва назорат остида олиб киришни қайта тиклаш» учун тартиб тасдиқланди, дея маълум қилди COGAT.

Қарордан мақсад - «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва халқаро ташкилотлар ёрдамига қарамликни камайтириш билан бирга, Ғазо секторига келаётган гуманитар ёрдам ҳажмини ошириш», дейилади хабарда.

Бу чора бош вазир Бинямин Нетаняҳу ҳукумати қарори натижасида ва Исроил хавфсизлик идоралари билан келишилган ҳолда қабул қилинди, дея аниқлик киритди AFP агентлиги.

Мавзуга оид