Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Кристал Пэлас» «Ливерпул»ни енгиб ўз тарихида илк бор Англия Суперкубогини қўлга киритди
Асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланди, пеналтилар сериясида эса «Кристал Пэлас» ғолиб чиқди.

Фото: Getty images
Баҳс Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтди. Асосий вақтда «Ливерпул»дан Уго Экитике ва Жереми Фримпонг гол киритган бўлса, «Кристал Пэлас»дан Жан-Филипп Матета ва Исмоил Сарр голларга муаллифлик қилишди.
Пеналтилар сериясида «Кристал Пэлас» ўйинчиларига омад кулиб боқди — 3:2.
«Ливерпул» сафида Муҳаммад Салоҳ, Алексис Макаллистер ва Харви Эллиоттлар пеналтидан самарали фойдалана олишмади.
Суперкубок 1908 йилдан буён ўтказиб келинади. Суперкубокларда ғолиб чиқиш бўйича «Манчестер Юнайтед» рекордчи — 21та соврин. «Ливерпул»да 16та соврин бўлса, «Кристал Пэлас» илк бор ғолиб бўлди.
Мавзуга оид

14:12 / 27.07.2025
«Ливерпул» бозорни портлатмоқда: клуб янги футболчилар учун аллақачон 300 млн евродан ортиқ маблағ сарфлади

13:23 / 03.07.2025
«Ливерпул» ҳужумчиси Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти

00:38 / 27.05.2025