Жаҳон | 22:08 / 10.08.2025
1918
1 дақиқада ўқилади

Путин Жапаров ва Раҳмон билан телефон орқали суҳбатлашди

Аввалроқ Путин Трампнинг махсус вакили билан суҳбатдан сўнг  етти давлат раҳбарлари билан мулоқот қилганди. 

Фото: РИА Новости

Россия президенти Владимир Путиннинг Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

Хабар қилинишича, Путин Раҳмонни АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан бўлиб ўтган учрашуви тафсилотларидан хабардор қилган ҳамда Доналд Трамп билан Аляскада ўтказиладиган учрашуви ҳақида билдириб ўтган. 

Ўз навбатида, Эмомали Раҳмон Украинадаги низони бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини билдирган.  

Владимир Путин шунингдек, Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан ҳам телефон орқали мулоқот қилган ва Уиткофф билан олиб борилган музокаралар ҳақида маълумот берган.  

Аввалроқ Трампнинг махсус вакили билан суҳбатдан сўнг Путин етти давлат раҳбарлари билан суҳбатлашганди (https://kun.uz/kr/news/2025/08/09/putin-uitkoff-bilan-uchrashgandan-song-6-davlat-rahbariga-qongiroq-qildi). У улардан олти нафарига шахсан қўнғироқ қилди: бошқалар қаторида Хитой, Ҳиндистон ва Ўзбекистон раҳбарлари билан телефонда гаплашди.

Мавзуга оид