MasterCard'нинг янги логотипи ишлаб чиқилди

Фото: Rachael Steven
Pentagram дизайн агентлиги MasterCard тўлов тизимининг янгиланган логотипини намойиш қилди. Бу ҳақида Creative Review маълум қилди.
Янги логотип устида ишлаган ходимларнинг сўзларига кўра, аввалги вариант бироз эскирган - хусусан, номдаги катта "С" ҳарфи фойдаланувчига компания карта ёрдамида ҳисоб қилишига ишора қилар эди, сўнгги йилларда эса тармоқда амалга ошириладиган операциялар сони ўсиб бормоқда.
Компания вакилларининг сўзларига кўра, бундай вазият брендга нисбатан муаммолар туғдираётган бўлган, зеро карталарни компаниянинг ўзи ишлаб чиқармайди.
Логотипнинг мазкур янгиланиши 1996 йилдан бери биринчи марта амалга ошди.
Мавзуга оид

21:23 / 12.05.2025
Amazon 20 йил ичида компания логотипини биринчи марта ўзгартирди

21:52 / 21.06.2024
Uzbekistan Airways логотипини янгилади, бироқ анъанавий ливреяни сақлаб қолди

15:22 / 14.04.2022
MasterCard илк криптовалюта картасини чиқарди

19:59 / 30.03.2022