Афғонистонга саёҳат қилган 10 нафар хорижлик ҳалок бўлди

Афғонистон ғарбидаги Ҳирот провинциясида сайёҳларга ҳужум уюштирилди, натижада 10 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди. Бу ҳақида маҳаллий ҳукумат вакили Фарҳод Қадимий Синьхуа агентлигига маълум қилган.
“Бугун эрталаб Чишти-Шафиф тумани бўйлаб ҳаракатланаётган хорижий сайёҳлардан иборат иккита микроавтобус қуролланган кишилар ҳужумига дуч келди. Бунинг натижасида 10 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди”, - дея маълум қилди Қадимий.
Сайёҳлар Бамиан провинциясидан Ҳиротга қараб кетаётган бўлишган, уларнинг баъзилари Афғонистон хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қутқарилган.
Маҳаллий полиция тергов ишларини бошлаб юборди. Ҳалок бўлганларнинг қайси давлат фуқаролари эканлиги ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.
Минтақадаги ҳеч бир радикал гуруҳ ҳозирча ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмади.
Мавзуга оид

21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади

15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин

17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди

17:47 / 12.05.2025