Эрон Pokemon GO ўйинини тақиқлаган биринчи мамлакат бўлди

Эрон Ислом Республикаси ҳукумати хавфсизлик нуқтаи-назаридан Pokemon GO ўйинини тақиқлади, деб хабар қилмоқда BBC News. Ушбу қарор мамлакатнинг интернетдаги фаоллигини назорат қилувчи, виртуал кенглик бўйича Олий кенгаши томонидан қабул қилинган.
Аммо, ўйиннинг қайси жиҳати мамлакат ва фуқаролари хавфсизлигига таҳдид солаётганига ойдинлик киритилмаган. Расмий Теҳрон тақиқни жорий этишдан аввал, иловани ишлаб чиққанлар, улар билан нақадар ҳамкорлик қилишга тайёрликларини ўрганиб чиққан.
Эрон ҳукумати бошқа қатор мамлакатлар билан бирга, Pokemon GO ўйинининг хавфсизлиги борасида хавотирларини билдирган эди. Бундан аввал, Саудия Арабистони диний уламолари Pokemon GO ўйинига қарши фатво берган эди.
Мавзуга оид

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

20:49 / 15.05.2025
Трамп АҚШ ва Эрон ядро келишувига яқин эканини айтди

12:18 / 15.05.2025