Дунёдаги энг қиммат вилла сотувга қўйилди

Францияда дунёдаги энг қиммат вилла сотувга қўйилди. Ниццадан узоқ бўлмаган Кап-Ферра ярим оролида жойлашган “Кедр” вилласи 2008 йилдаги нархдан икки баробар қимматроқ нархда сотувга қўйилган. Ҳозир вилла деярли 1 млрд еврога сотилмоқда. 2008 йилда эса 370 млн евро ва мебеллар учун қўшимча 19,5 млн евро нархда сотувга қўйилган эди.
Ушбу вилла қачонлардир Бельгия қироли Леопольд II га қарашли эди. Биринчи жаҳон уруши йилларида вилладан ҳарбий госпиталь сифатида фойдаланилган. Ҳозир у расман тарихий ёдгорлик мақомига эга.
2008 йилда виллани швейцариялик банкир Эдмонд Сафранинг беваси Лили Сафра сотувга қўйган эди. Ўша вақтлар матбуотда виллани россиялик миллиардерлардан бири рекорд нархга сотиб олмоқчи экани айтилганди. Бундан ташқари кўплаб харидорларнинг исмлари ва улар сотиб олмоқчи бўлган нарх ҳақида ёзилган бўлса-да, ушбу маълумотлар расман тасдиқланмаган. Ҳозир виллани Марнье-Лапостоллар оиласи сотувга қўйган.
Мавзуга оид

23:21 / 24.05.2025
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади

18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди

21:04 / 22.05.2025
Франциялик фермер қиймати 4 млрд евролик олтин конини топиб олди

20:25 / 20.05.2025