Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хакер ота-онасининг компьютерига вирус туширган фирибгарлардан қасос олди

Хакер Иван Квятковский ота-онасига тегишли компьютерда зарарли дастурий таъминотни кўриб қолади ва бунга жавобан фирибгарлар компьютерига вирус жойлашга қарор қилди. Бу ҳақда Business Insider ёзмоқда.
Квятковский сўзларига кўра, ота-онасининг компьютерига ўрнашиб олган дастурий таъминот унга вирус тушганини ва “мутахассис”га мурожаат қилиш кераклиги айтиб, керакли телефон рақамини кўрсатади.
Хакер Windows XP симуляторидан фойдаланган ҳолда, ўзини компьтерни тушунмайдиган одамдек тутиб, фирибгарларга қўнғироқ қилди. “Мутахассислар” компьютерни вируслардан тозалайдиган дастурий таъминотни ўрнатишни маслаҳат беришади. Хакер ҳақиқий компьютер ўрнига симулятор ишлатгани сабаб фирибгарларнинг сохта вирусли ҳужумни ташкил қилаётганини кузатиб турди.
“Текширув”дан сўнг фирибгарлар антивирус дастурий таъминоти учун банк картаси маълумотларини сўрай бошлади. Бироқ Квятковский дастлаб хато маълумотлар берди. Сўнгра картани суратга тушириб, уни файл кўринишида юборишини айтди. Фирибгарлар бунга рози бўлишди ва хакер томонидан зарарланган файлни очиб, ўз компьютерларига вирус туширишди.
Мавзуга оид

11:22 / 12.07.2025
Бухорода кадастр филиали бош мутахассиси ушланди

14:37 / 10.07.2025
Карло Анчелотти бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

13:27 / 10.07.2025
Тошкент вилоятида 420 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

10:16 / 10.07.2025