Рим папаси Facebook асосчиси Марк Цукербергни қабул қилди

Рим папаси Франциск 29 август куни Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукербергни қабул қилди. Бу ҳақида Муқаддас тахт матбуот хизмати раҳбари Грег Берк маълум қилди.
“Улар қашшоқлик билан курашда коммуникацион технологиялардан фойдаланиш, учрашувлар маданиятига хайрихоҳлик қилиш ва аҳолининг энг узилган қатламларигача умид элчисини йўллаш ҳақида суҳбатлашишди”, - дейди Берк. Шунингдек матбуот хизмати раҳбарининг таъкидлашича, Цукербергнинг понтифик билан учрашувга турмуш ўртоғи Присцилла Чан билан келган.
Ижтимоий тармоқ асосчисининг ўзи маълум қилишича, у Римга мамлакатнинг энг етакчи университетларидан бири бўлган Luiss’да талабалар олдида маъруза сўзлаш учун ташриф буюрган.
Мавзуга оид

16:26 / 31.01.2025
Италия 3 миллион фуқарони заҳарлашда айбланди

22:24 / 31.12.2024
Римда бошпанасизлар учун қишки палаткалар пайдо бўлди

21:57 / 09.11.2024
Римдаги Треви фаввораси суви қуритилди ва унинг ёнига тангалар учун бассейн ўрнатилди

21:57 / 06.09.2024