Япония Ўзбекистонга янги элчисини жўнатди

Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати
2016 йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Япониянинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Итони қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Нобуаки Ито Япония раҳбарияти номидан Ўзбекистон Ҳукумати ва халқига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.
Вазир ҳамдардлик ва далда сўзлари ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтган мотам маросимларида Япония Ҳукумати делегациясининг иштироки учун элчига миннатдорчилик билдирди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон—Япония ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид

13:24 / 05.05.2025
Москвада Ўзбекистон ва Россия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

14:58 / 03.05.2025
Ўзбекистон Россиядаги фуқароларининг ҳуқуқлари бузилаётгани бўйича хавотир билдирди

20:22 / 02.05.2025
ТИВ: Ўзбекистон фуқароларининг Украинадаги урушда қатнашаётганига оид маълумотлар текширилмоқда

19:29 / 29.04.2025