АҚШ Боку билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Фото: AFP
АҚШ мудофаа вазирининг Россия, Украина ва Евросиё ишлари бўйича ёрдамчиси Майкл Карпентер Озарбайжон ташқи ишлар вазири Эльмар Мамедёров билан учрашувда баёнот беришича, Вашингтон ва Баку учун ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимдир. Бу ҳақда, Озарбайжон ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Учрашув БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессияси доирасида бўлиб ўтган.
"Майкл Карпентер Озарбайжон ва АҚШнинг мудофаа соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигидан қониқиш билдирган. У икки мамлакат ўртасидаги мудофаа масалалари бўйича маслаҳатлашувларнинг муваффақиятини таъкидлаб, мазкур йўналишда ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этган", — дейилади матбуот баённомасида.
Мамедёров, ўз навбатида, арман-озарбайжон, Тоғли Қорабоғ муаммосини ҳал этиш борасидаги музокаралар жараёнининг бориши ҳақида маълумот берган.
Мавзуга оид

15:06
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган

22:08 / 07.06.2025
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди

20:05 / 07.06.2025
АҚШ стартапи бўлажак фарзанднинг кўз ранги, бўйи ва ақл даражасини танлашни таклиф қилди

19:30 / 07.06.2025