Интернет тармоғида янги BMW “беш”лик намойиш қилинди

Фото: germancarforum.com
Germancarforum онлайн форумида BMW 5-Series седани янги авлодининг чизмалари намойиш этилди. Унинг расмий маросими, бугун 13 октябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Суратлардан айтиш мумкинки, «бешлик» 7-Series сўнгги авлоди услубида ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, у қатор жиҳатларни 2013 йили Pininfarina ательеси билан ҳамкорликда яратилган Gran Lusso концептидан ўзлаштиради.
BMW 5-Series интерьери ҳам «еттилик»ка ўхшаш бўлади. Седаннинг марказий консоли, приборлар панели, мультимедиа мажмуаси экрани, рул чамбараги, трансмиссияни танлагич ва iDrive тизими жойстики тўлиқ янги кўриниш касб этади.
BMW 5-Series шунингдек, «еттилик» негизига асос бўлган CLAR шассиси негизида барпо этилади. Унинг конструкциясида алюминий ва композит материаллардан фойдаланилади. Шу боис, вазни 80 кг енгиллашади.
Унга, бензинли, дизелли моторлардан ташқари, хўжалик электр тармоғидан қувватланувчи гибридли агрегат ҳам ўрнатилади.
Унинг қўшимча қурилмалари рўйхатига фавқулодда тўхташ тизими, кетаётган йўлакда сақлаш тизими ва Remote 3D View функцияси киради.
Мавзуга оид

15:50 / 29.05.2025
Германияда уч нафар россиялик жосусга айблов эълон қилинди

15:05 / 29.05.2025
Германия: Киев билан биргаликда қурол ишлаб чиқариш тез орада бошланади

13:12 / 29.05.2025
Германияда ҳамшира сифатида ишлаш учун номзодлар қабул қилинмоқда

09:50 / 29.05.2025