Россия-Европа зонди Марсга муваффақиятли қўнди

Фото: Pesa.int
«Скиапарелли» (Schiaparelli) модули Марс сайёрасига қўнди, деб хабар қилмоқда Европа космик агентлиги.
«Скиапарелли» қўнганидан сўнг, Mars Express, Mars Reconnaissance Orbiter Марс зондлари ва TGO орбитал модулининг сайёра юзасидан ёзадиган ва қабул қиладиган маълумотларни Ерга юборишни бошлаши керак. Россия TGO сигналларини Айиқ кўллари ва Калязинадаги станцияларда қабул қилади.
TGO Марс тупроғида сувли музларнинг тарқалиш миқдори ва атмосферасидаги кичик газ аралашмаларини ўрганади. «Скиапарелли» сайёра атмосферасига кириш, тушиш, қўниш ва тадқиқотлар ўтказиш технологиясини қайта ишлашга мўлжалланган. У Марсда аккумулятор батареялари қуввати якунлангунча бир неча кун ишлайди.
Россия-Европанинг «ЭкзоМарс-2016» миссияси Бойқўнғир космодромидан 14 мартда ишга туширилган эди. Зондни «Протон-М» ракета ташувчиси фазога олиб чиққанди.
2016 йил 16 октябрида «Скиапарелли»нинг десант модули TGO модулидан муваффақиятли ажраган эди.
Мавзуга оид

12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади

14:23 / 17.05.2025
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025