Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик прокурорнинг 149 квартираси борлиги аниқланди

Фото: Flickr
Хитой ҳукумати Наньчана шаҳри (Цзянси провинциясининг маъмурий маркази, Шарқий Хитой) прокуратураси бўлим бошлиғининг ўринбосари Сюй Линьбао ва унинг қариндошларида умумий қиймати 110 миллион юанга тенг (тахминан 16,3 миллион доллар) 149 квартира борлиги аниқланди. Бу ҳақида ТАСС хабар берди.
Тергов версиясига кўра, Сюй Линьбао куёви Лун Юэу билан битим тузиб, фирибгарлик йўли билан шаҳардаги банкларнинг биридан 96 миллион юанлик (тахминан 14,2 миллион доллар) кредит расмийлаштирган ва кўчмас мулк харид қилган.
Бугунги кунда Сюй Линьбаонинг прокуратурадаги ҳамкасблари прокурор ўринбосари ва Лун Юэуни қўлга олишга ордер беришган. Ҳуқуқ-тартибот органлари тергов ишларини бошлаб юборишган.
Мавзуга оид

10:19 / 12.07.2025
Хитой Ўзбекистонда сув ресурсини тежаш лойиҳаларига жалб этилади

21:44 / 11.07.2025
Хитойда робот ит 100 метр масофани 13 сонияда югуриб ўтди

20:34 / 11.07.2025
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди

14:24 / 11.07.2025