Обама ва Байден мемлари интернет хитига айланмоқда

Республикачи-миллиардер Дональд Трамп ва Майк Пенс яқин орада Оқ уйга кўчиб ўтишади. Бироқ уларнинг сайловлардаги ғалабаси фонида АҚШ президенти Барак Обама ва мамлакат вице-президенти Жо Байденнинг мемлари интернет хитига айланиб бормоқда. Бу ҳақида Borepanda нашри хабар берди.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Обама ва Байденнинг суратларини чоп этиб, уларга янги сайланган давлат раҳбари билан боғлиқ ўйлаб топилган диалогларни қўшишмоқда.
Мемларнинг аксарияти Байденнинг Трамп "устидан кулиши"га, Обаманинг эса уни тўхтатишга "уриниши"га бағишланган.
Суратлардан бири остида шундай диалог берилган:
Байден: Мен барча кўзгуларни олов рангга бўядим.
Обама: Нима?
Байден: У ўзини кўра олмайди.
Обама: Жо...
Байден: У ўзини вампир деб ўйлаб қолади.
Яна бир ажойиб мемлардан бири кўпчиликка манзур бўлган кўринади. Унда Обама Байденга "Трамп бизнинг кейинги президентимиз", деб айтади. У эса бунга жавобан чўқиниб қўяди.
Бу мемга қараганда, Байден Трампнинг маъмуриятига Оқ уйдаги Wi-Fi кодини айтиш нияти йўқ. Обама уни фикрдан қайтармоқчи бўлиб оғиз жуфтлаганида, Жо "Мен айтадиганимни айтиб бўлдим", дейди қатъият билан.
Мемлардан бирида Байден Обамага идорада Мексика байроғини чизишни режалаштираётгани айтади. Обама "Йўқ, Жо", деса, Байден "Мен аллақачон расмга буюртма бериб бўлганман", дея жавоб қайтаради.
Мавзуга оид

11:54 / 24.05.2025
Трамп АҚШ ядровий энергетикасини кенгайтириш бўйича фармонларни имзолади

11:10 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Таълим вазирлигини ёпишга уринишини блоклади

09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади

11:13 / 23.05.2025