Google компанияси Жанубий Корея хариталарини намойиш эта олмайди

Иллюстратив сурат
Жанубий Корея ҳукумати Google компаниясининг Google Maps хизмати учун хариталарни тақдим этиш бўйича сўровини рад этди, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги.
Корея ер, инфратузилмалар ва транспорт вазирлиги фикрича, миллий хавфсизлик масалалари хариталарни Google компаниясига топширишдан кўра муҳимроқ ва фойдалироқдир.
Жанубий Корея қонунлари, хариталар, шу жумладан ҳарбий иншоотлар жойлашувига оид маълумотларни мамлакат ҳудудидаги серверлардан фойдаланмайдиган хорижий компанияларга беришни тақиқлайди. Google эса барча маълумотларни Жанубий Кореядан ташқарида сақлайди.
Таъкидланишича, эндиликда, Google компанияси Жанубий Кореяда Google Maps хизматини таклиф эта олмайди.
Мавзуга оид

13:09 / 04.06.2025
Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореянинг янги президенти Ли Чжэ Мённи табриклади

00:03 / 04.06.2025
Жанубий Кореянинг янги президенти сайланди

20:41 / 03.06.2025
“Сайловга тайёр номзодлар йўқ эди” – Кореяда навбатдан ташқари сайлов қандай ўтди?

18:49 / 29.05.2025